A B C D E F GG' H I J K L M N O P Q R S Sh T U V W X Y Z0-9
Загрузка...
САНЪАТНИ ОИЛАВИЙ БИЗНЕСГА АЙЛАНТИРГАНМИЗ!
Опубликовал: DODA
14-07-2016, 00:34
Просмотров: 2 745
Комментарии: 0
 
 


Хонандалар орасида санъатни оилавий тадбиркорликка айлантирган, шу орқали рўзғорини тебратаётганлар бисёр. Бу яхшими ёки ёмон? Бу ҳол иш унумига қандайтаъсир этади?! Ҳар ҳолда, яқин инсонларга оғир гапириш, ишидаги айбни юзига айтиш осон эмас.

Ҳосила Раҳимова:

- Олдингизда яқин инсонларингиз бўлмаса, санъатда бирор натижага эришиш қийин. Қўлга киритган ютуқларимда отам раҳматли Иброҳим ҳожининг ҳиссаси катта. Агар у ижодни бошлашимга моддий ва маънавий кўмак бермаганида, бошқа соҳанинг этагини тутиб кетармидим. 2014 йилгача турмуш ўртоғим Ўктам ака маъмурлик вазифасини бажарган. Ўз бизнеси кенгайгач, бу ишни яқин созандаларимдан бири Фаҳриддин Алимуродовга топширди. Укам Абдуманнон ўз йўлини топгунча иккинчи ҳофиз сифатида тўйлрга мен билан бирга чиқарди. Опам Эътиборхон эса концертларим ташкилотчиси, энг омадли дастурларни унинг продюсерлиги остида мухлисларга тақдим этаяпмиз.

 

Лола АҲМЕДОВА:

- Онам Дилбар Аҳмедова асли журналист бўлса-да, биз учун продюсерлик соҳасини ҳам ўрганган (кулиб). Ҳозир мен ва синглим Шаҳлога продюсерлик қилади. Укам Аббос эса маъмур. Тўй ва концертларда ҳамиша мен билан бирга. Катта синглим Зулайҳо эса стилист, ташқи кўринишимиз, либосларимиз ҳақида қайғ уради. Биласизми, санъатда, умуман ҳаётда бегоналар панд бериши мумкин, аммо жигарлар ҳамиша бир-бирини қўллаб-қувватлайди.

 

Шаҳло РУСТАМОВА:

- Рости, турмуш ўртоғимнинг ёрдамисиз ижод қила олишимга кўзим етмайди. Унинг ҳамиша ёнимда эканлиги ва қўллаб-қувватлаши менга янада куч бағишлайди. Исмоил ака ижодни бошлаганимдан буён маъмурлик ва созандалик вазифасини бажаради. Тўй-тадбирларга бирга борамиз, нафақат оиладаги, балки санъатдаги муаммоларни ҳам биргаликда ҳал қиламиз. Укаларим Баҳром ва Баҳодир Ҳошимовлар ҳам бизнинг гуруҳимизда созанда эди. Ҳозир ўз йўлларини топишган.

 

Шаҳзода:

- Эришган ютуқларимда турмуш ўртоғим Равшан аканинг ҳиссаси катта. Санъатда яхши, уддабурон продюсерни топиш жуда қийин. Аммо, менга бу борада икки бора бахт қуши қўнган (кулиб). "Тарона”дан кетганимдан кейин у ҳозир расман продюсерлик қилмайди. Аммо ўрни келганда, ҳам моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлайди.

Дилдора Ниёзова:

- Энг биринчи продюсерим – дадам Султонмурод ака. Бор жамғармаларини тўплаб, илк қўшиғимни овоз ёзиш студиясида ёздирган, қарз-қурс қилиб бўлса-да, клип суратга олдирган шу киши бўлади. "Қиз болани эгасига соғ-омон етказиш, ёмон кўзлардан асраш керак”, деб акам Нодирбекни маъмур қилиб таъйинлаган. Яширишнинг ҳожати йўқ, маъмурларнинг кўпчилиги алдайди, дароматни яширишга уринишади. Аммо биз ундай вазиятга тушмаганмиз. Акамнинг бирор каттарок ҳаражати бўлса, ростини айтади. Яширган тақдирида ҳам ўша пулдан ота-онамга луқма олиб боради-ку, дейман (кулиб). Турмуш ўртоғим Латиф ака иш юритувчи, радио ва Твлардаги чиқишим ҳақида бош қотиради.

 

Гули Асалхўжаева:

- Санъаткор бўлишимда жуда кўп инсонларнинг меҳнати синган. Чунки санъат фақат қўшиқ куйлаш билан чегараланмайди. Унинг ташкилий ишлари ҳам бисёр. Илк продюсерим опа Мавлуда Асалхўжаева бўлади. Ижодим учун ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдамини аямайди. Якка ижодни бошлаганимдан буён маъмур вазифасини турмуш ўртоғимм Равшан ака бажаради.

 

Гулсанам Мамазоитова:

- Санъаткорнинг ёнида ҳамиша ишончли инсонлари бўлиши шарт! Ижодимни акам Отабек Муҳаммадзоҳиднинг кўмагида бошлаганимдан хабардорсиз. У билан бирга тўйларга чиқардик. Якка ижодимни бошлаганимдан кейин продюсер Саид ака билан ҳамкорлик қилдим. Турмушга чиққач барча ташкилий ишларни турмуш ўртоғим Санжар ака ўз бўйнига олди. Ҳозир бизда продюсер йўқ, турмуш ўртоғим билан дароматларга қараб, ҳаражат қилишни ўргандик (кулиб).

 

Улуғбек Раҳматуллаев:

- Энг биринчи ҳомийим шубҳасиз ота-онам бўлишган. Илк қўшиғимнинг уларнинг ёрдами билан яратганман. Санъаткорнинг ўзи ҳамма ишга улгуролмайди. Ташкилий ишларни бажарадиган ишончли инсонлари бўлиши керак. Бу борада укам Дилшодга суянаман. Бир неча йилдан буён у маъмурлик вазифасини бажаради.

 

Малика Эгамбердиева:

- Бизнинг оилада барча санъат шайдоси. Дадам Бахтиёр Эгамбердиев асли соҳаси режиссёрлик бўлса-да, ўзбек санъатини ривожлантиришга астойдил бел боғлаган. Аввал шартнома имзолаб продюсер билан ҳамкорлик қилдим, аммо муддат тугагач, иккимиз ҳам ўз йўлимиздан кетдик. Биласизми, кўпчилик продюсерлар сарфлаган маблағи ўрнини тўлдиришни истайди. Хонанда тезда машҳур бўлса-ю, тўйлардаги иштироки кўпайса (ўйланиб). Кези келганда қандай қўшиқ яратишаётганига ҳам эътибор беришмайди. Шу сабаб, отам продюсерлик вазифасини ўз зиммасига олган, мендан ҳамиша сонга эмас, сифатга эътибор беришимни талаб қилади. Акам Алиёр Эгамбердиев ҳам санъаткор, аммо маъмурлик вазифасини ҳам бажаради.


скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.




Другие новости по теме:
САНЪАТНИ ОИЛАВИЙ БИЗНЕСГА АЙЛАНТИРГАНМИЗ!
Добавление комментария
Ваше Имя:
Ваш E-Mail: Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив