A B C D E F GG' H I J K L M N O P Q R S Sh T U V W X Y Z0-9
Загрузка...
САНЪАТКОРГА ПРОДЮСЕР КЕРАКМИ?
Опубликовал: DODA
14-07-2016, 01:04
Просмотров: 977
Комментарии: 0
 
 

(!) Продюсер – инглизча "producer” сўзидан олинган бўлиб, "ишлаб чиқарувчи” маъносини англатади. У маълум соҳани ривожлантириш мақсадида, унга раҳбарлик қилади ва моддий, маънавий, ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлайди.Бу тушунча илк марта ХХ асрда кино санъатига кириб келган. Голливуд режиссёрлари фильмни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида, бадавлат инсонлар билан шартнома имзолашган. Шартномага кўра, фильм катта экранга чиққач, йиғилган дароматнинг маълум қисми уларга теккан. Шу орқали санъатда продюсер тушунчаси пайдо бўлиб, бугун шов-бизнеснинг ажралмас бўлалига айланди. Аслида продюсер ҳам тадбиркор. Санъатга номи чиқмаган ижодкорга йўл-йўриқ кўрсатади, унинг ижод қилиши учун етарлича маблағ сарфлайди. Хонанда машҳур бўлгач, продюсерсарфлаган маблағларининг ўрнини тўлдиради.

Хўш, санъаткорга продюсер керакми? Келинг, бу галги саҳифамиз орқали шу саволларга жавоб изласак.

Нилуфар САИДОВА – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

- Афсуски, бизда продюсерлик соҳаси у қадар ривожланмаган.Аксарият продюсерлар тезроқ фойда олишни кўзлаб, хонанданинг ижодини арзонга баҳолаб қўйишади. "Тўйбоп қўўиқ айт!”, "Фалончининг клиппига ўхшаш клип ишлайлик”, деб ижодкорга маълум тўсиқ қўйишади. Бундан ташқари, хонанданинг меҳнатини муносиб баҳоламай, "уч-тўрт бўлса ҳам майли” деб унинг қадрини тушуришади. Менимча, продюсернинг ҳам маъмурнинг ҳам хонанданинг ижодига аралашишга ҳаққи йўқ. Улар зўр ташкилотчидир, аммо ижодкор эмас.

САРДОР РАҲИМҲОН ПРОДЮСЕРЛИКНИ ЭПЛОЛМАДИ!

- Ростини айтсам, продюсер бўлиш ҳам осон эмас экан. Катта умидлар билан "Янги юлдуз” продюсерлик марказини ишга туширдим. Дилсўз ва"Баён” гуруҳи йигитларига продюсерлик қилиб, янги қўшиқ ва клиплар ишладик. Аммо меҳнатлар ўз ҳосилини бергунча (кулиб) сабримиз етмади. Тўғрироғи, продюсерликка эътибор бериб, ўз ижодимга вақт ажратолмадим. Узоқ ўйлаб, охири бир қарорга келдим. Сарфланган маблағлардан ҳам кўз юмиб, продюсерлик фаолиятимни тўхтатдим.

ШАҲЗОДА КИМГА СУЯНАДИ!

- "Интер медия” продюсерлик марказини ишга туширганимизга кўп бўлгани йўқ. Ҳали муҳим шартномаларни имзолашга ҳам улгурмадик (кулиб). Бу марказ ёш хонандаларни қўллаб-қувватлаш ва халққа танитиш билан шуғулланади. Сир эмас, барча қатори мен ҳам қачондир саҳнани тарк этаман. Шунда, билганларимни ёшларга ўргатиш учун ҳам мазкур марказни очдик. Продюсерлик борасида кўпроқ турмуш ўртоғимнинг тажрибасига суянаяпман (кулиб).

КАНИЗАМАЪМУР БИЛАН СУДЛАШДИ!

- Ростини айтсам, продюсер ва маъмурларга ҳам ишонмай қўйганман. Улар кўп ҳолларда ўз фойдаларини ўйлашади. "Фалон жойдан қўнғироқ қилишди, тўйига бормасак бўлмайди”, дейишади-ю, орқада ҳақни олишади. Ёки бир сўмлик нарсани сизга, 1,5 сўмдан ўтказишади (кулиб). Рост, бундай ҳолларга жуда кўп бор дуч келганман. Ҳатто, уч йил мен билан бирга ишлаган маъмурим билан судлашганман ҳам.

Гуласал АБДУЛЛАЕВА ПРДЮСЕРИНИ "ОТА” ДЕЙДИ!

- Продюсерим Саид Хўжақуловнинг ёрдамисиз, ҳали бери ижодимни бошлолмасдим (кулиб). Сабаби, бугунги шов-бизнес қозонида қайнаш, битта қўшиқни яратиб, тингловчиларга тақдим этиш осон эмас. Коллежда ўқиб юрган кезларим кўплаб танловларда иштирок этардим. Бирида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан учрашиб қолдим. Озод акага ижройим маъқул келиб, Саид акага мен ҳақимда айтибди. Саид ака катта тажрибага эга продюсер кўплаб хонандаларни оёққа қўйган, санъатда ўз ўрнини топишга кўмаклашган. Саид ака Наманганга бориб ота-онам билан танишди, уларнинг розилигини олиб, ҳамкорликни йўлга қўйдик. Уни продюсерим эмас, отам деб биламан. Чунки у худди фарзандларидек, мени қўллаб-қувватлаяпти, оила аъзосидек уйидан жой берди. Ўқишим ва ижод қилишим учун етарлича шароит яратиб бераяпти. Бунинг учун улардан миннатдорман.

Феруза НОДИРОВА ИЛК АЁЛ ПРОДЮСЕР…

- Продюсерлик ҳам ерга кўчат экиб, парваришлашдек гап. Ҳеч ким танимаган инсонни ижод чўққисига олиб чиқиш осон эмас. Асли санъатшунос журналистман, жуда кўп хонандалар билан ҳамкорлик қилганман. Аммо расман Ёдгор Мирзажонов ва Отабек Муталхўжаев билан ишладим. Биз бир-биримизни тушунганимиз учун ҳам ҳалигача муносабатиларимизга путур етмаган. Келишмоқчилик ва зиддиятлар ҳар жойда бўлади. Иш бор жойда камчиликнинг бўлиши ҳам аниқ. Шундай вазиятларни бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, муаммоларни биргаликда ҳал қиламиз. Менимча, табиатан оғир-босиқлигим ҳам бу ишда қўл келса керак (кулиб).

МАВЛУДА АСАЛХЎЖАЕВАНИНГ АЖРАЛМАС ҲАМРОҲИ…

- Энг содиқ маъмур мен билан ишлаётганидан хурсандман (кулиб). Саидолим ака билан ишлаётганимизга ҳам йигирма йилдан ошди. Яхши ёмон кунларни бирга ўтказдик, бир-биримизни қўллаб-қувватладик. Менимча, ишда унум бўлиши учун ҳамкорларнинг характери ҳам муҳим аҳамият касб этса керак. Мен дангал, таваккалчи инсонман. Саидолим ака эса мулоҳазали, юмшоқкўнгил муомлали киши. Мен "лов” этиб ёнаман, у эса индамай сукут сақлайди. Жаҳлдан тушгач, вазиятни ётиғи билан тушунтиради.

ЗИЁДА "АКФА МЕДИЯ”СИЗ КИМ БЎЛАРДИ?

- "Акфа медия” компанияси сабаб, санъатда ўз ўрнимни топдим. Бунда жуда кўп инсонларнинг меҳнати сингди. Ҳам моддий, ҳам маънавий томонлан қўллаб-қувватлашди. Агар улар бўлмаганда қандай санъаткор бўлардим, деган саволни ўзимга бериб, жавоб тополмайман (кулиб). Шартнома муддати тугагач, алоҳида ижод қилишни бошладик. Ҳозир ташкилотчилик ва продюсерлик ишлари билан турмуш ўртоғим шуғулланади.

Искандар ШУКУРОВ – продюсер:

- Продюсерлик фаолиятимни тўхтатишга қарор қилдим. Жуда кўп хонандалар билан бирга ишладим, танилишига ўз ҳиссамни қўшдим, аммо барака топмадим. Чунки хонандаларнинг аксарияти бироз танилгач, ҳаволаниб "юлдузлик касалига” чалинишади. Гўё улар ўз-ўзидан машҳур бўлиб қолгандек, атрофдагиларга бўлган муносабатлари ҳам ўзгаради. Айрим аёл санъаткорларни-ку, гапирмай қўя қолай. Ўзларига ортиқча баҳо беришади. Битта концерт ёки тўй хизмати учун продюсер ёки маъмур қанча елиб-югурганини билишмайди.

ШУ ЎРИНДА!

Маъмур (арминстратор) ёлланган ходим, у ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиши шарт. Улар асосан, концерт ва тадбирларни ташкиллаштиришда иштирок этишади.

Юқоридаги фикрлар билан танишиб, амин бўлдикки, санъаткорга продюсер керак. Бу ишнинг ҳам ўзига ҳос машаққати бисёр. Аммо яхши продюсерни топиш ҳам амримаҳол.

Наргиза МУРОДОВА тайёрлади.


скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.




Другие новости по теме:
САНЪАТКОРГА ПРОДЮСЕР КЕРАКМИ?
Добавление комментария
Ваше Имя:
Ваш E-Mail: Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив