A B C D E F GG' H I J K L M N O P Q R S Sh T U V W X Y Z0-9
Загрузка...
ЗИЁДА: “БУ ҲАҚИДА ГАПИРИШ МЕН УЧУН ОҒИР”
Опубликовал: DODA
14-07-2016, 01:38
Просмотров: 4 771
Комментарии: 0
 


Бугунги суҳбатдошимни омадли санъаткорлар тоифасига киритиш мумкин. Ёш бўлса-да, кўплаб муваффақиятларга эришди, оилада ҳам санъатда ҳам ўз бахтини топди. У билан суҳбатлашиш ниятимиз борлигини айтганимизда, бизни пойтахтдаги "Жарариқ” маҳалласидаги ота уйига таклиф этди.

- Зиёда, яқинда оилавий хориж сафаридан қайтганингиз ҳақида эшитдик. Сафар таассуротлари билан ўртоқлашинг.

- Фарзандим Камроннинг соғлигини ўйлаб, бу йил ҳам Туркиянинг Анталия шаҳрида дам олишга қарор қилдик. Билишимча, денгиз ҳавоси ва суви кўплаб касалликларнинг олдини олар экан. Ўтган йили ҳам Анталияда оилавий ҳордиқ чиқарган эдик. Ҳақиқатан ҳам Камрон бу йилги қишда анча кам касал бўлди. Унинг оз бўлса-да, чиниққани сезилди. Аммо юртимиз овқатларини жуда соғиндик. У ернинг таомлари ҳам мазали-ку, аммо совуқликни ошириб юборади (кулиб). Барибир ўзимизнинг ош, маставаларга етмайди.

- Энди ижодингиз ҳақида суҳбатлашсак. Охирги яратган қўшиқларингизни таҳлил қилиб, амин бўлдимки, кейинги пайтларда фақат севги-муҳаббат мавзусида қўшиқ ижро этаяпсиз.

- Демак кундан-кунга яшараяпман (кулиб). Биласизми, бошқа мавзудаги қўшиқларим ҳам кўп, аммо ҳозирча уларга клип суратга олиб, оммага ҳавола этмадим. Фақат шўх тароналарга клип сурата олиб, экранларда "айлантирганимиз” учун мухлислар фақат уларни билишади ҳолос.

- Охирги 3-4 йиллик репертуарингизда "Болалар уйининг боласи” каби жиддий ёки "Сайдинг қўябер сайёд” каби мумтоз қўшиқлар йўқ.

- (бироз ўйланиб) Тўғри, ўша қўшиқларни ҳозиргача тинглашади. Айниқса, ёши улуғ инсонлар даврасига кириб қолсам, албатти "Сайдинг қўбер сайёд” ёки "Эй, муҳаббат”ни куйлаб беришимни сўрашади. Гапингизда жон бор, яқин орада репертуаримни шу каби ўлмас қўшиқлар билан бойитишим керак.

- Янги қўшиқ яратишингизга кайфиятингиз ҳам таъсир этадими?

- Албатта, ўзингиз мириқиб ижро этолмаган қўшиқ бошқаларга ҳам ёқиши даргумон. Кайфиятдан ташқари, мавсумга ҳам эътибор бераман. Негадир ёзда маҳзун ёки сокин қўшиқлар ижро этгим келмайди. Фақат шўх тароналар куйлайман. Сокин қўшиқларни куз ва қишда ижро этаман. Ёзда ўзим ҳам сокин қўшиқ эшитмаганим боис, мухлиснинг ҳам талаби шундай бўлса керак, деб ўйлайман.

- Ижодий ҳамкор танлашда нимага эътибор берасиз?

- Ўз ишига қандай ёндашиши ва янгиликка интилишини истайман.

- Бастакор Баҳодир Низомовга боғланиб қолишингизнинг сабаби нимада? Балки қўшиқларингиз бир бастакор билан ҳамкорлик қилаётганингиз учун ўхшаш бўлиб қолаётгандир.

- Баҳодирни болалигидан биламан. У қўшнимизнинг қариндоши эди, уларникига тез-тез келиб турарди. Уни укамдек кўрганим учун камчилик ва ютуқларини очиқчасига юзига айтоламан. Барчага бирдек ёқишнинг иложи йўқ. Сиз бир-бирига ўхшаш деётган қўшиқларим баъзиларга маъқул келаяпти. Айниқса, тўй-тантаналарда фақат шу қўшиқларни ижро этишимни сўрашади.

- Бастакор сабаб Дилсўз билан муносабатларингиз ёмонлашгани ростми?

- Йўқ (ажабланиб), шунчаки бироз тушунмоқчилик бўлди, ҳолос. Баҳодир "Уйланасанми, йўқми?” деган қўшиқни аввал Дилсўзга эшиттирган экан. Қандайдир сабабларга кўра, Дилсўз қўшиқни куйлаши ҳақида аниқ жавобни айтмагач, Баҳодир қўшиқни менга эшиттирди. Қўшиқ ёмон эмасди, аммо уни ижро этиш ҳақида мен ҳам бир тўхтамга келмай туриб, уни Дилсўз ижро этди.

- Дилсўз ижросидаги қўшиқни тинглаб кўнглингиздан нималар кечди?

- Жуда чиройли, кайфиятни кўтарадиган қўшиқ яралган.

- Эшитишимизча, бастакордан бирваракайига 20та қўшиқ учун олдиндан ҳақ тўлабсиз?

- (кулиб). Тўғри, янги концерт дастури учун тайёргарликни бошладик. Бу йилги концерт бошқаларига ўхшамаслиги учун яхши репертуар тўплашиб керак.

- Ҳомиладорлигингиз ҳақида эшитганимизда бу йил концерт бермасангиз керак, деб тахмин қилгандик.

- Бу ҳақида гапириш мен учун оғир. Афсуски, ҳомилам нобуд бўлди.

- Узр, бу ҳақида билмагандик. Ярангизни янгилаганимиздан афсусдамиз.

- Ҳечқиси йўқ. Буни бир синов деб қабул қилдим. Шукр, олдимда фарзандим Камрон бор. Унга қараган заҳотим барча дардларим ғубордек арийди. Синовни енгсам, Яратган мени яна бу неъмат билан сийлашига умид қиламан.

- Қувноқ инсонсиз, сиз билан суҳбатлашган инсон дарддан фориғ деб ўйлайди?

- Биласизми, дардини достон қиладиган, бошқаларни ҳам муаммоларига кўмиб ташлайдиган аёлларни ёқтирмайман. Кимда муаммо йўқ? Ўзингизники қолиб, бошқанинг муаммоси ҳақила бош қотириш кимга ҳам ёқарди. Шу боис ичимдагиларни ҳаммага ҳам ошкор этмайман. Ғам инсонни эмас, инсон ғамни енгиши керак. Ҳа деб ўйлаб, ич-этингизни еганингиз билан бирор натижага эришиб бўлмайди. "Ҳаётга кулиб боқсанг, у ҳам сенга табассум қилади”,, деб бежиз айтишмайди-ку.

- Тўғри, бу инсон феъл-атвори билан ҳам боғлиқ бўлса керак.

- Балки. Дардимни кўпроқ опаларим билан баҳам кўраман. Оилада еттита қизмиз, мен ўшаларнинг бешинчисиман. Опаларимнинг мендан кўра ҳаёт тажрибаси катта бирор масалада иккиланиб қолсам улардан маслаҳат сўрайман. Онамга айтолмаган сирларимни ҳам фақат опаларимга ишонаман.

- Инсон ҳаётида унитилмас дамлар бўлади. Кўнгил тушмагур, ҳеч бўлмаса бир зум бўлсада, ўша дамга қайтишни истайди. Сиз қайси воқеалар қайта такрорланишини истардингиз?

- Бола бўлиб, илк устозларим Фотима ва Зуҳра Зиёмуҳаммедовалардан қайта сабоқ олишни истайман (кулиб). "Тантана”да ўтган дамлар эсда қоларли воқеаларга бой бўлган. Илк бор саҳнага чиққаним, одамларнинг қарсак чалгани, ўзим тенги қизнинг гулдаста тутгани хуллас ҳамма-ҳаммасини соғинаман.

- Жаҳлни қандай енгасиз?

- Кўпчилик мени жанжалдан йироқ, оғир-босиқ инсон деб билади. Тўғри, феълим у қадар тез эмас, аммо бир заҳлим чиқса (кулиб) Зиёданинг янги қиёфасини "кашф” этасиз. Аммо жаҳлимни ҳаммага-ҳам кўрсатавермайман. Болалигимдан бир одатим бор. Хафа бўлсам ёки қаттиқ жаҳлим чиқса, хонамга кириб олиб, йиғлайман. Фақат шундагина ўзимни анча енгил ҳис қиламан.

- Ўғлингиз Камрон ҳам анча улғайиб қолди. Уйингизда охирги бор меҳмон бўлганимизда, у бир ёш эди. Тиши чиқаётгани учун расмга тушишни ҳам истамаганди...

- Ҳа эсимда, октябрьда уч ёшга тўлади. Тили бийрон, олдида бир зум ўтирсангиз саволларга кўмиб ташлайди. Телевизорда мени кўриб қолса, хурсандлигидан роса рақсга тушади. Яқинларим "Сенга мухлислик қилаяпти” деб кулишади.

- Охирги марта қайси ҳамкасбилингизнинг қўшиғини тинглаб таъсирландингиз?

- Ботир Қодировнинг "Соянг” қўшиқларига мухлис бўлиб қолганман. Уйда ҳам, машинада ҳам фақат шу қўшиқни эшитаяпман.

- Янги клип суратга олаётганингиз ҳақидаги хабар қулоғимизга чалинди…

- "Жаноним мани” қўшиғига клип суратга олдик. Яқин кунларда яна бир янги қўшиққа клип суратга олишни режалаштираяпмиз. Аммо бу ҳақида кейинроқ маълумот бераман. Сирлар очилса, қизиғи қолмайди-да (кулиб).

- Сиздан фақат яхши ижодий янгиликларни кутиб қоламиз. Оилангизни бахт ва саодат ҳеч қачон тарк этмасин.

 

 

Наргиза МУРОДОВА суҳбатлашди.


скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.




Другие новости по теме:
ЗИЁДА: “БУ ҲАҚИДА ГАПИРИШ МЕН УЧУН ОҒИР”
Добавление комментария
Ваше Имя:
Ваш E-Mail: Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив