A B C D E F GG' H I J K L M N O P Q R S Sh T U V W X Y Z0-9
Загрузка...
БИЗНИ КЎП БОРА “ЎЛДИРИШГАН”!
Опубликовал: DODA
14-07-2016, 02:00
Просмотров: 3 652
Комментарии: 0
 
 

Миш-мишлар шоу-бизнес вакилларининг ортидан соядек юриши ҳеч биримизга сир эмас. Кейинги пайтларда фалон артист автоҳалокатга учраб, ўлибди, деган мазмундаги асоссиз миш-мишлар тез-тез қулоғимизга чалинаяпти. Масалан, ўтган ҳафта Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўлими ҳақидаги шум хабар интернет саҳифаларини эгаллади.

 

Улуғбек РАҲМАТУЛЛАЕВ:

(расмини жойланг)

- Танишларимдан бири қўнғироқ қилиб, яхшимисан, соғлиғингга жиддий шикаст етмадими, деб сўраганда ҳайрон бўлдим. Аслида ўлим ҳақидаги хабарни эшитиш ҳам, айтиш ҳам қийин. Ўша куни телефоним тинмади, таниш-билишлар, дўстлар, ҳамкасблар ва мухлислар қўнғироқ қилиб, аҳволимдан хабар олишди. Ҳатто, телеграмм орқали ўзимга ҳам "Улуғбек Раҳматуллаев автоҳалокатга учради, аянчли видеони кўринг, илтимос”, деган хабар келди. Худога шукр, соппа-соғман. Бу суратдаги машиналар эгалари кимлигини билмадим, аммо Аллоҳ уларнинг ишини осон қилсин, қолганларга эса инсоф берсин

 

МУРОД РАЖАБОВ:

- Ҳеч ким Яратганнинг ҳукмисиз, бандасининг гапи билан ўлиб қолмайди. Аммо бундай гаплар руҳиятингизга жиддий таъсир этади. Бир йил аввал мени "ўлди”га чиқаришганди (кулиб). Илгари ёш бўлгуним учунми бундай гап-сўзларга эътибор бермасдим. Аммо охирги марта танишларимдан "Ҳамма сени ўлди деб юрибди”, деган гапни эшитганимда хафа бўлгандим. Динимизда ҳам жанозасини иштирок этмай туриб, ўлдига чиқариш мумкин эмаслиги ҳақида айтилади-ку. Наҳотки, бировдан бу гапни эшитиб, яна тўрттасига тарқатаётганлар бу ҳақида ўйлаб кўришмаса?!

 

Алишер УЗОҚОВ:

- Фалончи санъаткор ўлибди, деган миш-мишлар орасида энг кўп менинг номим зикр этилса керак (кулиб). Экранда бир муддат кўринмай қолсангиз, дарров ўлдига ёки қамалдига чиқаришади. Уч-тўрт йилдан буён бундай гаплар мени азоблайди. Тўғри, бунга эътибор бермасликка ҳаракат қиламан, аммо одамлардан "Сизни ўлди деб эшитгандик”, деган гапни эшитиш кўнгилга оғир ботади.

 

Абдураим АБДУВАҲҲОБОВ:

- Ўлим барчамизнинг бошимизда бор, ҳеч биримиз абадий яшамаймиз. Ростини айтсам, мен бундай гапларга эътибор бермайман. Санъаткорнинг ортидан яхши-ёмон гаплар тарқалиши, оғиздан-оғизга кўчиб, чумолидан филга айланиши турган гап. Аммо фарзандларимнинг кўнгли оғрийди. Кайфиятлари тундлашиб қолади. Шундай кезларда, "Мен соппа-соғман. Қўяверинглар, гапираверишсин, умрим узоқ бўларкан”, деб далда бераман.

 

Клара ЖАЛИЛОВА:

- Эҳ, бировни ўлдига чиқариб, ёлғон хабар тарқатаётганларга Аллоҳнинг ўзи инсон берсин. Тап тортмай ўзга оиланинг тинчини бузиш, тирик инсонни ўлдига чиқариш яхши эмас. Кўча-куйга кам чиққаним боис "ўлганим”га кўпчилик ишонганди. Ҳатто, оила аъзоларимдан кўнгил сўраш учун уйимизга келганлар ҳам бор (кулиб).

Ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар фойдаланувлари сонини орттириш ёки номини танитиш учун турфа-ҳил ҳийлаларни ўйлаб топишаяпти. Улар орасида бундай шум хабарни ўйлаб топаётганлар ҳам бор. Халқимизда "Ўзгага ўлим тилагунча, ўзингга умр тила”, деган доно ақида бор. Назаримизда, бундай хабарларни тарқатишдан аввал бу ҳақида ҳам ўйлаб кўришса ёмон бўлмасди.

 

 

Наргиза тайёрлади.


скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.




Другие новости по теме:
БИЗНИ КЎП БОРА “ЎЛДИРИШГАН”!
Добавление комментария
Ваше Имя:
Ваш E-Mail: Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив