A-z
A B C Ch D E F G G' H I J K L M N O O' P Q R S SH T U V W X Y Z
0-#
0 1 2 3 4 5 6 7 8 9
Alisher Fayz - Ajralish

Alisher FayzAjralish

00
  • Слушали: 93
  • Размер: 4.87 Mb
  • Длительность: 4:11
  • Качество: 160 kbps
  • Дата релиза: 11-09-2019, 16:10
Слушать
Скачать
Alisher Fayz - Ajralish Qo'shiq matni / Текст песни
Alisher Fayz - Ajralish

Фойдаланиб аёл тилидан
Ё эркакни бирон сиридан
Дархол ўртага тўр ташлаб
Айирмоқчисан бир-биридан

Аёзмисан йўқ аёз битар
Баҳор келса қаҳротан кетар
Сени қилмишингдан бирдай
Ёшу қари гўдак қон ютар

Номинг ўчсин сени ёвуз ажралиш
Сен тўккан кўз ёшлар ҳовуз ажралиш
Севги бирлаштирган риштани узиб
Не фойда айт сенга эй муз ажралиш

Тан бошқа дар билмас сохта юзлар кўп
Ажралган аёлга тикилган кўзлар кўп
Дастингдан бўзлар кўп жуфтин излар кўп
Қилмишинг қуриб битсин эй ажралиш

Кўрдим кўп экканинг эркак бошини
Тўкиб гўдакларнинг қонли ёшини
Ким силар фарзандлар юзу қошини
Боғ қуриб мевалар сарсон ажралиш

Қулоқ солгин бир он менинг ноламга
Яқин келма ўғлим қизим лоламга
Шу жумла оилам ва барча одамга
Яқинлашма жўна даф бўл ажралиш

Ҳар қўрғон мустаҳкам бўлсин пўлатдай
Мен ҳам сергак турай сени йўлатмай
Ғафлатлар уйғонинг бахтни қулатмай
Тубсиз жарлик асли асл ажралиш

Номинг ўчсин сени ёвуз 
Сен тўккан кўз ёшлар ҳовуз ажралиш